- Ўзбекистонда 16 ноябрдан табиий газ ва электр энергияси тарифлари ошиши кутилмоқда
- 1 киловатт ток нархи
- Газ ва электр энергияси тарифлари 15 августдан оширилади
- 15 августдан табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, электр энергияси, иссиқлиқ таъминоти, ичимлик суви, шунингдек жамоат транспортида йўл ҳақи тарифлари оширилади.
- Электр энергиясига нарх қандай ўзгаради
Ўзбекистонда 16 ноябрдан табиий газ ва электр энергияси тарифлари ошиши кутилмоқда
Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Унга кўра, 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши жадвали белгиланмоқда.
табиий газ тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 куб метрига)
— ҳисоблаш ускуналари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан — 320 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан- 350 сўм;
- ҳозирда — 289,74 сўм;
— ҳисоблаш ускуналари бўлмаган ҳолда аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:
овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан — 553 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан — 605 сўм;
- ҳозирда — 501,06 сўм;
иситиш учун:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан — 320 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан — 350 сўм;
- ҳозирда — 232,37 сўм;
суюлтирилган газ:
- 2018 йилнинг 16 ноябридан — 950 сўм;
- 2019 йилнинг 1 июнидан — 1200 сўм;
- ҳозирда — 800 сўм.
Электр энергияси нархи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 кВт соати учун)
I ва II гуруҳдаги истеъмолчилар учун:
- 2018 йил 16 ноябрдан — 331 сўм;
- 2019 йил 1 июндан — 370 сўм;
- ҳозирда — 228,60 сўм;
электр плиталар ўрнатилган аҳоли турар-жойларида:
- 2018 йил 16 ноябрдан -250 сўм;
- 2019 йил 1 июндан — 280 сўм;
- ҳозирда — 114,30 сўм.
2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда.
Бу ҳолда базавий норма доирасида истеъмол қилинган электр энергияси ўрнатилган тариф бўйича, нормадан ортиғи 1,2 карра қимматроқ нархда ҳисоб-китоб қилинади.
Қарор лойиҳаси муҳокамаси 3 ноябргача давом этади.
Источник
1 киловатт ток нархи
Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёқилғисининг янги нархлари кучга кирди.
Адлия вазирлиги Телеграм-каналида хабар қилинишича, 15 августдан бошлаб аҳолига етказиб берилаётган табиий газнинг бир кубометри, ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлса, 380 сўм ёки 0,04 долларни ташкил этди (бунгача — 320 сўм, ўсиш 18,7%). Ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда, овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун газнинг бир кубометри 660 сўм ёки 0,07 долларни ташкил этади (бунгача — 553 сўм, +19,3%), иситиш учун — 380 сўм ёки 0,04 доллар (бунгача — 320 сўм, +18,7%).
Маиший эҳтиёжлар учун аҳолига сотиладиган 1 кг суюлтирилган газ учун — 1120 сўм ($0,12). Бунгача 950 сўм эди (17,8%).
Электр энергияси маиший истеъмолчилар учун 1 кВт/соат — 295 сўм (бунгача 250 сўм) ёки $0,03 (+18%). Истеъмолчиларнинг бошқа тоифаси учун 1 кВт/соат — 450 сўм.
Ўзбекистонда 15 августдан бензин учун янги нархлар:
АИ-80 — бир литр учун 4 500 сўм ёки $0,5 (+500 сўм);
Дизель ёқилғиси — бир литр учун 5400 сўм ёки $0,6 (+600 сўм);
ЭКО дизель ёқилғиси — бир литр 5700 сўм ёки $0,63 (+1200 сўм).
Сўнгги бор бензин ва дизель ёқилғиси, шунингдек, газ ҳамда электр энергиясига нархлар ўтган йилнинг ноябрь ойида ошганди.
Эслатиб ўтамиз, 1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори ўртача 10 фоизга кўтарилди.
Источник
Газ ва электр энергияси тарифлари 15 августдан оширилади
15 августдан табиий ва суюлтирилган газ, кўмир, электр энергияси, иссиқлиқ таъминоти, ичимлик суви, шунингдек жамоат транспортида йўл ҳақи тарифлари оширилади.
15 августдан Ўзбекистонда табиий ва суюлтирилган газ, шунингдек электр энергияси тарифлари оширилади. Ёқилғи-энергетика ресурслари нарх ва тарифларига киритилган ўзгартишлар Вазирлар Маҳкамасининг 30 июлдаги қарори билан тасдиқланди.
Аҳолига етказиб берилаётган 1 м³ табиий газнинг баҳоси ҳисоблагич бўлганда 380 сўмни (ҳозирда — 320 сўм, ўсиш — 18,7 фоиз) ташкил этади. Ҳисоблагич бўлмаганда овқат пишириш ёки совуқ сувни иситиш учун ишлатиладиган газнинг нархи 660 сўм (ҳозирда — 553, +19,3%), хонани иситиш учун эса 380 сўм (ҳозирда — 320, +18,7%) этиб белгиланди.
Маиший истеъмол учун аҳолига сотилаётган бир килограм суюлтирилган газ нархи ҳозирга 950 сўм ўрнига 1120 сўм (17,8%) бўлади.
Маиший истеъмолчилар учун 1 кВт·с электр энергияси нархи 250 сўмдан 295 сўмга (+18%) оширилса, бошқа тоифадаги истеъмолчилар учун эса 450 сўм этиб белгиланди.
Электр энергияси ва табиий газ учун янги тарифлар кучга киргунига қадар (яъни 15 августгача) тўлов аванс билан тўланган тақдирда, аҳоли тўлов тўланган кундан кейинги 6 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга тариф ўзгарганда қўшимча тўловлардан озод қилинади. Кейинчалик эса ушбу давр 2 ойдан ортиқ бўлмаган муддатга қисқартирилади (ҳозирда — 6 ой).
Қарорда 15 августдан бошлаб кўрсатилаётган хизматлар рентабеллиги таъминланиши ҳисобга олинган ҳолда иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва канализация хизматларига янги тарифлар жорий этилиши белгиланди.
Худди шу санадан бошлаб «Ўзбеккўмир» ва «Шарғункўмир» томонидан ишлаб чиқариладиган ва аҳолига сотиладиган кўмирнинг аҳоли ва бюджет ташкилотлар учун амалдаги чакана нархлар 10 фоизга оширилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларига аҳолини, айниқса бориш қийин бўлган аҳоли пунктларида яшовчи аҳолини, шунингдек бюджет ташкилотларини кўмир маҳсулотлари билан, шу жумладан уни импорт қилиш ҳисобига таъминлаш топширилди.
15 августдан, шунингдек, шаҳар йўловчилар ташиш траснпортида (йўналишли ва йўналишсиз таксилар бундан мустасно) йўловчилар ташиш хизматларига янги тарифлар ўрнатилади.
Газ ва электр энергияси тарифлари сўнгги бор ўтган йилнинг ноябрида ошган эди. Нархларни 1 июндан ошириш режалаштирилган (таклиф қилинган тарифлар тасдиқланганидан пастроқ эди), бироқ муддат кечиктирилган эди.
1 августдан Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ҳажми 10 фоизга оширилади.
Источник
Электр энергиясига нарх қандай ўзгаради
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ўзининг Телеграм-каналида 2019 йил 15 августдан бошлаб электр энергиясининг нархлари ўзгаришини маълум қилди .
Тарифлар Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисида”ги 633-сон қарорига асосан оширилди.
№ гуруҳлар
Номи
Электр энергиясига тарифлар
(ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда),
сўм – 1 кВт.соат учун
2018 йил 16 ноябрдан
2019 йил 15 августгача
2019 йил 15 августдан бошлаб
I гуруҳ
Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тариф бўйича ҳисоб-китоб қилинадиган истеъмолчилар (бюджет ташкилотлари, сув таъминоти ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек Давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно) учун
331
450
II гуруҳ
Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари
331
450
III гуруҳ
Маиший истеъмолчилар (аҳоли турмуш эҳтиёжлари учун
уй-жойлар, хонадонлар, ётоқхоналар, ёрдамчи хўжаликлар, шахсий фойдаланиладиган томорқа боғ объектлари, шу жумладан боғ ширкатлари ва дала ҳовлилар суғориш насослари, шахсий автомашиналар учун гаражлар, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва коммунал-эксплуатация ташкилотларининг умумий уй-жой эҳтиёжлари, электр энергиясидан аҳолини электр энергияси билан таъминлаш учун фойдаланадиган идоравий ва муниципал
уй-жой фонди, юридик шахслар ётоқхоналари ва оилавий корхоналар, шунингдек, электр энергиясидан аҳоли эҳтиёжлари учун фойдаланадиган локал қозонхоналар) учун
250
295
Турар-жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун
125
147,5
IV гуруҳ
Бюджет ташкилотларидан ташқари электр энергиясидан биноларни электр билан иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлаш мақсадида фойдаланадиган I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари учун
350
450
Президентнинг 2017 йил 8-ноябрдаги ПҚ-3379-сон қарори билан тасдиқланган рўйхат бўйича “Маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва айрим хизматлар кўрсатувчи” истеъмолчилар учун
Источник